Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:59

Ливия террор қурбонлари яқинларига товон тўлайдиган бўлди


Ливия 1980 йилларда ушбу давлат махсус хизматлари тарафидан уюштирилган террор ҳужуми қурбонлари яқинларига 1.5 миллиард долларлик товон пули тўлашга рози бўлган. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди. Товон пули Шотландияда портлатилган учқичда ҳамда Ғарбий Берлиндаги дискотекада содир этилган портлашлардан ҳалок бўлганларнинг қариндошларига берилади.

Ўз навбатида, Қўшма Штатлар 1986 йил Триполи ва Бенгазида амалга оширилган бомбардимон оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ёрдам сифатида 300 миллиард доллар товон пули беришни ваъда қилмоқда.

XS
SM
MD
LG