Линклар

Сербия Малайзиядаги элчисини чақиртириб олди


Малайзия Косова мустақиллигини тан олиши ортидан Сербия Куала-Лумпурдаги элчисини чақиртириб олди. Ўз навбатида, Малайзия ҳам ўз элчисидан Сербияни 48 соат ичида тарк этишни сўраган.

Косово Сербиядан мустақиллигини шу йилнинг феврал ойида эълон қилган эди. Шу кунга қадар элликка яқин давлат, жумладан, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи давлатлари Косово мустақиллигини тан олган.

XS
SM
MD
LG