Линклар

logo-print

“Ёш гвардия” муҳожирларни ҳайдамоқчи

  • Садриддин Ашур

"Единая Россия"нинг ёшлар қаноти бўлмиш "Молодая Гвардия" фаоллари партия раҳбари Владимир Путин расмини ўпмоқдалар

"Единая Россия"нинг ёшлар қаноти бўлмиш "Молодая Гвардия" фаоллари партия раҳбари Владимир Путин расмини ўпмоқдалар

Путин партиясининг ёшлар қаноти 1 ноябр куни мамлакатнинг йирик шаҳарларидаги миграция идоралари ва қурилиш ширкатлари олдида норозилик намойишлари ўтказди.

Улар хориждан келган меҳнат муҳожирларининг Россиядан чиқиб кетишини, уларнинг иш ўринлари россияликларга берилишини талаб қилдилар. Лекин, бу воқеаларни кузатган инсон ҳуқуқлари фаоллари мазкур норозилик акциялари кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланмаганини айтмоқдалар.
Бир кун олдин “Озодлик” радиосига интервью берган “Единая Россия” партиясининг ёшлар қаноти бўлмиш “Молодая гвардия” Марказий штаби бошлиғининг ўринбосари Андрей Татаринов 1 ноябрдаги норозилик акциялари оммавий бўлиши ва унда минглаб одамлар қатнашиши ҳақида гапирганди.
Намойиш ўтказиш бўйича партия раҳбарияти билан келишилган
- Биз келаси йилдан бошлаб меҳнат муҳожирлари учун квоталарнинг икки бараварга оширилганига норозилик билдирамиз. Бугунги молиявий инқироз Россияга ҳам таъсир қилди, жуда кўп иш ўринлари қисқарди. Биз ўз пулларимизни ўзга давлат иқтисодиётига эмас, балки ўз ватандошларимизга, уларнинг оиласига беришимиз керак. Шунинг учун ҳам биз Федерал муҳожирлик хизматидан хорижлик меҳнат муҳожирлари квотасини максимал даражада қисқартиришни ва улар ўрнини россиялик ишчилар билан тўлдиришни талаб қиламиз, - дейди Андрей Татаринов.
- Сизлар хорижлик мехнат муҳожирлари учун Россия чегаралари умуман ёпилиши талаб қиляпсизлар-ку? - сўраймиз Андрей Татариновдан:
- Биз чегараларнинг меҳнат муҳожирлари учун бутунлай ёпилиши ёки бошқа кескин чоралар тарафдори эмасмиз. Биз, энг аввало, ўз ватандошларимизнинг иш ва маош билан таъминланиши тарафдоримиз, - дейди А. Татаринов.
Маълумки, бош вазир Владимир Путин “Единая Россия” партиясининг раиси бўлиб ҳисобланади.“Хўш, бу ҳаракатларингиз партия раҳбарияти билан келишилганми?”, - дея сўраймиз Андрей Татариновдан.
- Партия раҳбарияти бизнинг ташаббусимизни қўллаб-қувватлашини баён қилди, - дейди А. Татаринов.
- Владимир Путиннинг шахсан ўзи-чи?- сураймиз яна.
- Бу саволингизга мен жавоб беролмайман. Бу ўринсиз савол,- деганди Андрей Татаринов.
Намойишларда саноқли кишилар иштирок этди
Москвада истиқомат қилаётган хуқуқ ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев норозилик намойишининг оммавий бўлмаганини, аксинча, бу акцияларда саноқли одамлар иштирок этганини қайд этди. Норозилик намойиши оммавий тус олмаганини “Молодая гвардия” сайтидан ҳам билиб олса бўлади. Зеро, у ерда акс этган суратда плакат кўтариб турган одамлар 11 киши, холос.
“Озодлик” радиосига интерью берган Абдураҳмон исмли ўзбекистонликлардан бири муҳожирлик хизмати идораси олдида митинг иштирокчиларини кўрмагани айтди:
- Митинг бўлади деб, биз ҳам эшитган эдик. Муҳожирлик хизмати идораси олдига келдик. Лекин ҳеч ким йўқ, - деди суҳбатдошимиз.
Намойишлар мардикорлар руҳиятига салбий таъсир қилади
Абдураҳмоннинг айтишича, бундай акциялар Россияда ишлаётган ўзбекистонлик мардикорлар руҳиятига таъсир қилмасдан қолмайди:
- Биз бу ерда ҳалол ишлаётган бўлсаг-у, лекин бу ишимиз уларга ёқмаса, таъсир килади-да, - дейди суҳбатдошимиз.
Абдураҳмоннинг айтишича, бугун Россия қурилиш объектларида ишлаётган одамларнинг 60 фоизини хорижлик курувчилар ташкил этади.
- Россияда қурилиш ишларида ишлаётганларнинг аксарияти ўзбек ва тожиклар. Агар русларнинг ўзлари ишлаганда эди, табиийки, бизга иш қолмаган бўларди. Демак, уларнинг ўзлари ишламайди, ишлаганларни эса кўролмайди, - деди ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Абдураҳмон.
Намойишлар тагида гап кўп
Ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳром Ҳамроевга кўра, бу акцияларнинг тагида гап кўп. Зеро, норозилик намойишиўтказиладиган жойлардан бири қурилиши битказилган “Москва Сити” бизнес марказидир.
- Бу ҳашаматли марказни, асосан, ўзбекистонлик ва тожикистонлик мардикорлар қуриб беришган. Бу ва бошқа бир қанча катта қурилиш ташкилотлари хорижлик қурувчилардан катта миқдорда пул қарздор бўлиб қолмоқда. Мардикорлар бу қурилишлардан тўрт-беш ойлик маошларини ҳали олгани йўқ. Бу миллиардлаб рублни ташкил қилади. Дунёдаги молиявий инқирозни баҳона қилиб, бу катта қурилиш ширкатлари ўз карзларидан қутулиш учун шовинистик руҳдаги ёшларни ана шундай норозилик акциялари ўтказишга ёллаётган бўлишлари ҳам мумкин. Лекин, ажабланарлиси шундаки, бу норозилик акцияларини ўтказаётган ёшлар иқтидордаги бош вазир Владимир Путин партиясининг ёшлар қанотидир. Агар Кремлдан шамол турмаса, ёшларнинг барги қимирламаган бўларди, - деди Баҳром Ҳамроев.
XS
SM
MD
LG