Линклар

Қаддафий Беларусга ташриф буюрди


Беларусга ташриф буюрган Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий душанба куни Минскда Беларус президенти Александр Лукашенко билан музокаралар ўтказади. Сафар чоғида президент Қаддафий Беларус раҳбари қароргоҳининг ҳовлисида тикилган чодирда яшайди.

Минскга келишдан аввал Қаддафий Москвада Россия ҳукумати расмийлари билан учрашиб, савдо-иқтисодий алоқалар ривожи ва ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

XS
SM
MD
LG