Линклар

Покистон зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдамга муҳтож


Халқаро Қизил хоч ташкилоти Покистондаги зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун 8 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ зарурлигини айтмоқда. Ташкилотнинг билдиришича, қиш яқинлашаётгани боис, биринчи навбатда, одамларни бошпана билан таъминлаш лозим.

29 октябр куни Покистоннинг Балужистон вилоятида рўй берган кучли зилзила оқибатида 200 дан ортиқ одам нобуд бўлиб, минглаб фуқаро бошпанасиз қолди.

Жума куни АҚШ ҳукумати зилзила оқибатларини бартараф қилиш учун Покистонга 1 миллион долларга тенг ёрдам кўрсатиш ниятини билдирди.

XS
SM
MD
LG