Линклар

logo-print

Ингушетияда милиция ходимлари яна пистирмага дуч келди


Ингушетия расмийларига кўра, республика ҳудудида содир этилган портлашда етти милиция ходими тан жароҳати олган.

Маълум бўлишича, милиция ходимлари жангарилар тез-тез қўллаб турадиган ҳийлага рўбарў бўлганлар. Улар портлаш рўй берган жойга етиб келганларида, у ерда яна битта кучлироқ портлаш рўй берган.

Кейинги пайтларда Ингушетияда милиция ходимлари ва ҳукумат расмийларига нисбатан деярли ҳар куни ҳужум уюштирилмоқда. Ҳукумат бу каби ҳуружларда республикадаги жиноий гуруҳлар ва исломий жангариларни айблаб келади.
XS
SM
MD
LG