Линклар

Генерал Петреус Покистонда


АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Девид Петреус Покистонга сафар қилди.

Петреус жорий ҳафтада Марказий қўмондонлик бошлиғи лавозимига киришганидан кейин хорижга илк бор сафар қилмоқда.

Генерал Петреус бошчилигидаги марказий қўмондонлик Американинг Яқин Шарқ, Жанубий ва Марказий Осиёдаги ҳарбий манфаатларига масъулдир.

АҚШнинг Покистондаги элчихонасига кўра, генерал Петреусга АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Ричард Баучер ҳамроҳлик қилмоқда.

Америка расмийлари Исломободда Покистон ҳукумати расмийлари ва ҳарбий қўмондонлари билан учрашади.


XS
SM
MD
LG