Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:48

Покистон АҚШ зарбаларидан ташвиш билдирди




Покистон мудофаа вазири АҚШнинг Покистон ҳудудидаги янги ҳаво зарбалари зўравонликлар кенгайиши ҳамда терроризмни бартараф этишга қаратилган уринишларга салбий таъсир этишини таъкидлади.

Бу ҳақда Чаудри Аҳмад Муҳтор Исломободда АҚШ Марказий қўмондонлиги янги раҳбари генерал Девид Петреус ва АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучер билан учрашувда маълум қилди.

Ўтган ҳафта генерал Петреус АҚШ Марказий қўмондонлик бошлиғи лавозимига киришган эди. Эндиликда Петреус Американинг Яқин Шарқ, Жанубий ва Марказий Осиёдаги ҳарбий фаолиятига масъулдир.

Ўтган ой давомида Афғонистондаги АҚШ қўшинлари чегарадан ўтиб¸ Покистон ҳудудида бир нечта ҳарбий амалиёт ўтказган эди.

Расмий Исломобод АҚШнинг бу ҳаракатларини кескин қоралаб келмоқда.


XS
SM
MD
LG