Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:05

АҚШ президентлик сайловига бир кун қолди


Президентликка номзодлар демократ Барак Обама ва республикачи Жон Маккейн мамлакатнинг турли штатларида сайловчилар билан сўнгги учрашувларни ўтказмоқда.

Маккейн бир куннинг ўзида еттита штатда ўз тарафдорлари билан учрашишни режалаштирган.

Барак Обама эса Флорида, Шимолий Каролина ва Виржиния штатларига сафар қилади. 2004 йилги сайловда республикачилар мазкур штатларда ғалаба қозонган эди.

АҚШдаги сўнгги ижтимоий сўров натижаларига кўра, президентлик пойгасида Барак Обама рақиби Жон Маккейндан устунликни сақлаб қолмоқда.

Шу кунгача эса 31 штатда бир неча миллион фуқаро муддатидан аввал овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиб, номзодлар учун овоз бериб бўлди. 4 ноябр кунги овоз бериш жараёнида ҳам сайловчилар иштирокининг юқори бўлиши кутилмоқда.


XS
SM
MD
LG