Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:10

Тожик сотувчиси учун ҳижоб таъқиқланди


Тожикистонлик муслима аëллар эътиқод ëхуд савдодан бирини танлаш зарурати қаршисида лол қолмоқдалар.
Тожикистонлик муслима аëллар эътиқод ëхуд савдодан бирини танлаш зарурати қаршисида лол қолмоқдалар.

Тожик расмийлари сотувчилар учун ҳижобни таъқиқлади. Ҳукуматнинг бу қарори тожикистонлик мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Душанбе шаҳри марказидаги ЦУМ ёки марказий савдо дўконидаги аёллар анча йиллардан буён шу дўконларда ишлашаётганини, аммо шу кунга қадар ҳеч ким уларга: “ҳижобингни еч, акс ҳолда, бу дўконда ишламайсан”, демаганини таъкидладилар.

- Бир ҳафтадан буён мана шу аҳволдамиз. Бу ерда ишлайдиган одам ҳижобда келиши мумкин эмас. Бу тожик миллий кийими эмас дейишди, - деди исмини айтишни истамаган сотувчи аёллардан бири.

Ўзини “Нисо” деб ўзини таништирган бошқа аёл эса дўконларни оралаб аёлларни огоҳлантирганлар орасида ҳукумат мулозимлари ва мамлакат дин уламолари борлигини маълум қилди.

- Келган 10 киши, билишимча, президент аппаратидан эди. Келганлар аёлларнинг ҳижоб билан юришини таъқиқлашдан ташқари соқолли эркаклар ҳам бундан сўнг савдо дўконларида ишлашини таъқиқлашди, - дейди Нисо.

Бу аёлнинг гапига қараганда, келган расмийлар кўпчилик олдида бир-икки нафар сотувчи жувоннинг бошидан рўмолини тортиб ҳам олган.

Ўз номини айтмаган бошқа бир аёл эса амалдаги ҳукумат аёллар ҳуқуқини очиқдан-очиқ поймол қилаётганини таъкидлади:

- Мен: “Давлатимиз демократик давлат ва биз озодмиз”, деб ишонгандим. Бу гап бизга мажлисда айтилди. “Ё ишланг

ёки ҳижоб кийиб уйда ўтиринг”, дейишди келиб мажлис қилганлар. Ҳозирги шароитда биз учун ишлаб рўзғор тебратиш зарур. Бироқ мен иш деб рўмолимни ҳам олиб ташламайман, - деди у .

Муҳаммад исмли суҳбатдошимиз ҳам юқорининг буйруғи амалга оширилаётганидан норозилик эканини билдирди:

- Ҳамма ҳижобини олиб ташлаяпти. Чунки юқоридан ҳаммага босим ўтказилаяпти. Бу расмийлар Исломнинг ривожланишидан чўчишади. Ҳамма Тожикистонда мусулмон дейишади, аммо бунинг акси бўлаяпти. Бу, биринчидан, инсон ҳуқуқларини поймол қилиш, иккинчидан, ислом қоидаларини ерга уриш, - деди Муҳаммад.

Мавзу юзасидан биз Тожикистон президент ижроия девонига ҳам қўнғироқ қилдик. Телефон гўшагини кўтарган, аммо ўзини таништирмаган ходим бу гаплардан хабари йўқлигини маълум қилди:

- Ростини айтсам, бундан хабарим йўқ. Бу борада ҳеч нарса ҳам деёлмайман, - деди президент ижроия девони ходими.

Қайд этиш жоизки, Тожикистонда аёлларга ҳижобни таъқиқлаш 2007 йил 31 мартида Таълим вазири Абдужаббор Раҳмонов имзолаган буйруқдан бошланган эди. Ўшанда ҳижобда олий ўқув юртига қатнаб турган тожикистонлик қизларнинг ҳаммаси дарслардан четлаштирилган эдилар.

XS
SM
MD
LG