Линклар

logo-print

Тоҳир Йўлдош гумаштаси уни фош қилди

  • Абдулла Искандар

Қамоқда қўлланиладиган даҳшатли жисмоний ва руҳий қийноқлардан сўнг исталган маҳбус¸ исталган иқрорни булбулигўë бўлиб ëдлаб беради¸ дейди собиқ МХХ ходими Озодлик билан суҳбатда.Бундай қийноқлар гувоҳи бўлмиш мана бу қонли кўйлаклар¸ бу фикр далилидек кў

Қамоқда қўлланиладиган даҳшатли жисмоний ва руҳий қийноқлардан сўнг исталган маҳбус¸ исталган иқрорни булбулигўë бўлиб ëдлаб беради¸ дейди собиқ МХХ ходими Озодлик билан суҳбатда.Бундай қийноқлар гувоҳи бўлмиш мана бу қонли кўйлаклар¸ бу фикр далилидек кў

3 ноябр куни Андижон телевидeниeси “Изтироб ёхуд бир жиноят хотиралари” кўрсатувини эфирга узатди. Кўпчиликни¸ анъанавий услубдаги бундай кўрсатувнинг нега айнан ҳозир кўрсатилгани қизиқтирмоқда.

Ўзбекистондаги ОАВлар¸ хусусан телевидение¸ бундан олдин ҳам қамоқдаги маҳбусларнинг дил изҳорларини намойиш қилган эди.
Одатда бундай дил изҳорлари бирор бир шов-шувли маҳкама ëки сафар олдидан эфирга узатилар эди.

Хўш¸ бу сафарги телекўрсатув нима мақсадни кўзлади? Нега кўрсатув вилоят телевидениесида намойиш қилинди?

Лавҳадан маълум бўлишича¸ Тоҳир Йўлдош лагерининг собиқ жангариси Дадахон Абдумўмин Россиядаги қариндошларини кўришга келганида қўлга олиниб¸ Ўзбекистонга келтирилган.

«2007 йилда Жайшул маҳдий террористик жамоат етакчиларининг топшириғи билан Россия федерацияси ҳудудида фаолият олиб бораëтган тожик жамоати билан алоқа боғлаш ҳамда у ерда мавсумий ишлаëтган акаси ва укаси кўришиш мақсадида¸ Украина орқали Россия федерациясининг Москва шаҳрига бораëтганда қўлга олинган».

Дадахон Абдумўмин қамоқхона ҳужрасидан туриб¸ Тоҳир Йўлдошни қоралаб гапирди.

- Тоҳир Йўлдош Ўзбекистон исломий ҳаракатига мансуб бўлган¸ атрофида қолган кишиларни мажбурий сифатда урушга тайëрланишни¸ Шойикўл деган бир тоғ эди¸ амр қилади.

Дадахон Абдумўминга кўра¸ Тоҳир Йўлдош жангарилар лагерида мустабид тизим яратган ва ўз жангариларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган.

- Радио ва матбуотдан буткул маҳрум қилган. Умуман рухсат бермайди. Радио эшитиш¸ газета ўқишликка рухсат бермайди. Телевизор ва бошқа нарсаларни ҳам умуман қўйдирмайди. Бу нарсалар мумкин эмас¸ дейди.

Шунингдек ¸ Дадахон Абдумўмин Тоҳир Йўлдошнинг аëллар ва болаларга бўлган муносбатларини ҳам қоралаб гапирган.

- Аëлларни даъват қилади ва у бечора турмушга чиқиб¸ яна биттаси билан яшашликка мажбур бўлади. 2000-2001 йилларда Кобулда мадраса ташкил қилган ва бу мадрасага Ўзбекистон исломий ҳаракатига тегишли бўлган кишиларнинг саккиз ëшдан юқори ëшдаги болаларини бериши мажбурий бўлган.

Ўзбекистонлик дин арбоби мулла Мусага кўра¸ тутқунда бўлган одамнинг гаплари гувоҳликка ўтмайди.

- Чунки бир инсон қамоқхонада бўлганда¸ масалан¸ у одамга қандай муносабатда бўлинади? Буни ҳам Ўзбекистонда бўлган одамлар билмаса ҳам бутун дунë билади. У тўғриликка¸ гувоҳликка ўтмайди. Чунки унга зулм бўлдими¸ унга исканжа бўлдими¸ унга қийноқ бўлдими. Шу нарсалар номаълум бўлганлиги учун унинг сўзи гувоҳликка ўтмайди.

Ўзбекистон МХХсининг собиқ ходими Икром Ëқубовга кўра¸ Ўзбекистон қамоқхоналаридаги ҳеч бир тутқун ўз ихтиëри билан гапирмайди.

- Мен ҳали Ўзбекистон республикасида бирон-бир маҳбусни ўз хоҳиши билан бирон-бир интервью ëки бирон-бир телевидениега тавба-тазарру билан чиққанига ишонмайман. Бу мумкин бўлмаган нарса. Унинг учун милиция изоляторларида инсонни қанақа қилиб қийнаш¸ ундан кўрсатма олиш¸ ўзи қилмаган нарсани бўйнига олдиртириш бўйича махсус одамлар бор. Ўшалар яхшилаб қийнашади¸ ана ундан кейин булбулдай сайрашади.

Лавҳа давомида Ўзбекистон қамоқхонасида жазо ўтаëтган собиқ жангари қамоқдаги қийноқлар ҳақида ҳам гапиради.

- Қайтиб борсанг сени тинч қўймаслигини¸ сени қийнаб ҳар хил жазолар беришлигини ҳатто шунақанги ҳолатларни тасвирлаб беришганки¸ турмаларда сенинг тирноқларингни юлиб олиши¸ қўлларингни панжаларини уриб синдириши каби инсонни руҳан тушкунликка тушадиган аянчли ҳолатлар билан пропаганда ишларини олиб боришган.

Мулла Мусага кўра¸ Ўзбекистон қамоқхоналаридаги шафқатсиз қийноқ борасида гумонга ўрин йўқ.

- Қийноқлар бўлишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Бизнинг у билан яқиндан алоқамиз ҳам бўлган¸ эшитганмиз. Жуда ҳам қийнашган. Ҳатто ëши катта қария инсонларни қийнашган. Масалан у ҳеч қандай Тоҳир Йўлдошнинг тоғига тиқилгани учун эмас¸ ўз ватанида оддий бир намозхон бўлгани учун қамоқхонада қаттиқ қийноқ билан қийнашган.

Лавҳа қаҳрамони бўлган маҳкум Дадахон Абдумўминнинг онаси билан учрашиб кечирим сўрагани ҳам лавҳада ўз аксини топган.

Ўзбекистондаги маҳбусларнинг хотини¸ бола-чақаси ¸ота-онаси¸ қариндошлари қамоқхона мулозимлари қўлида бўйнига қўйиш воситаси сифатида ишлатилади¸ дейди собиқ МХХ ходими Икром Ëқубов.

- Бўйнингизга ўзингиз қилмаган оғир бир жиноятни қўйиш учун ҳаммани керак бўлса онангизни¸ синглингизни¸ қизингизни олиб келади. Керак бўлса яланғоч қилиб олдингизда зўрлаймиз дейди. Ана ундан кейин сиз улар истаган ҳар қандай айбни бўйнингизга олиб¸ улар истаган қоғозга қўл қўтйиб берасиз.

Дадахон Абдимўмин анча олдин бўлиб ўтган гапларни бугун Андижон телевидениеси орқали айтмоқда. Нега¸ деган саволга Икром Ëқубов шундай жавоб берди.

- Юқоридан буйруқ бўлмади¸ буни вилоятдаги кишиларнинг ўзлари ташаббус қилиб¸ кўтариб чиқди деган мақсад бўлган.

Қамоқхонадаги собиқ жангари тазарруси акс этган фильм Андижон телевидениесида намойиш қилинди. Бундан олдин айни телевидение насронийлар ва хорижий радиоларга қарши ҳам фильмлар намойиш қилган эди.

Ўзбекистондан олинган маълумотларга кўра¸ бундай фильмлар Ички Ишлар Вазирлиги махсус студиясида яратилмоқда.
XS
SM
MD
LG