Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:36

Обамами¸ Маккейн: ўзбеклар нима дейди?


Ëш ва тажрибасиз деб қаралган Обаманинг ўз кекса рақибидан фарқли мунозараларда ўзини босиқ ва хотиржам тутиши ҳам унинг тарафдорлари сони ошишига хизмат қилди.
Ëш ва тажрибасиз деб қаралган Обаманинг ўз кекса рақибидан фарқли мунозараларда ўзини босиқ ва хотиржам тутиши ҳам унинг тарафдорлари сони ошишига хизмат қилди.

4 ноябр куни америкаликлар нафақат мамлакат¸ балки бутун дунë тарихида янги бир даврни бошлаши мумкин сайловларда овоз бермоқдалар. Бу тадбирда қатнашиш имкони берилса¸ ўзбеклар кимни танлар эдилар?

- Ростини айтсам ҳали ëши улуғроғи борку¸ Жон Маккейн ака¸ у тинчлик тарафдори. Ëши ҳам ўтган¸ сал босиқ¸ ҳар бир нарсани ўлчаб кесадиганлардан-да¸ бировнинг дилини оғритмасдан. Масалан битта катта мамлакат ҳам битта оила сингарида. Оилада масалан ўғилларнинг¸ қизларнинг¸ оналарнинг дилини оғритсангиз хафа бўлишади. Шунинг учун ҳам давлат оила бўлгани каби¸ у ҳам қўни-қўшниларни ўйлагандай бошқаларни ўйлайди-да. Менимча ўша бўлса¸ яхшироқ бўларди. Қоратанлиси сал ëшроқ. Сал босилган бўлса¸ ҳар бир нарсани ўйлаб қилади. У ўйламасдан тезроқ-тезроқ гапириб юбораяпти. Менинг хулосам ëши каттароғи бўлса¸ бизга ҳам бошқа миллатларга ҳам яхши бўлади.

- Менимча шу Барак Обаманинг АҚШ президенти бўлгани маъқулроқ. Унинг сайловолдидан берган гапларига¸ ваъдаларига қараганда¸ Россиядан тортиб бошқа давлатлар билан мўътадил сиëсат олиб борадиган номзод деб тушунаяпман. Энди унга қарши бўлган оппоненти эса унчалик Россия ва бошқа давлатларга яхши муносабатда бўлмаяпти. Энг асосийси АҚШ тарихида биринчи марта қора танли одам президент бўлиши мумкин.

- Ўзбекистон фуқароси сифатида Маккейн тарафдориман. Лекин реал вазиятдан ҳам келиб чиқиш керак-да. Имконияти йўқ. Умуман имконияти йўқ. Қарашлари¸ консерваторлиги¸ бутун дунëдаги сиëсатга таъсир ўтказиш имконияти¸ қобилиятини ҳисобга олиб турибда. Демократлар халқаро сиëсатда унчалик ўзини кўрсатишмайди. Қачон демократлар тарафдан президент бўлган пайтда АҚШ шунақа глобал муаммоларни ечган? Ҳеч қачон бундай бўлмаган. Қачонки¸ ҳокимият тепасида республикачилар бўлган тақдирда¸ АҚШ ўз-ўзидан глобал муаммоларга аралашишга ҳокимият тепасида турган сиëсий кучларнинг манфаатидан келиб чиқиб мажбур бўлган.

- Менинг фикримча¸ Барак Обаманинг бўлиши ҳам ўзи кўриниб турибди. Менимча ўша одам бўлса¸ сал яхши бўлармикан деб... мана уларнинг иқтисодиëтига ҳам¸ дунëга ҳам таъсири бўлдию¸ хабарингиз бор. Қолаверса¸ Америка демократик давлат дейилади. Мен агар фуқароси бўлганимда ўша одамга овоз берардим.

- Шахсий фикрим естественно Барак Обама. Чунки биринчидан ëш. Қанақадир бир янги тўлқин дегандай гап бор-да. У қанақадир янги тўлқин олиб келаяпти. Америкага деган гап бутун дунëга янгилик олиб келаяпти дегандай гап. Шунинг учун Барак Обамага овоз берган бўлардим¸ деб ўйлайман.
XS
SM
MD
LG