Линклар

Гуантанамодаги тожик ва қозоқ тутқунлари озод этилди


Тожикистонлик ва қозоғистонлик икки асир АҚШнинг Кубада жойлашган Гуантанамо базасидан озод қилинди.

Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири маълумотига таянган ҳолда “Азия-плюс” сайти хабар қилади.

Собиқ маҳбусларнинг тақдири улар ватанга қайтганларидан кейин ҳал қилинади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги сайтидаги маълумотга кўра, 2002 йилдан буён Гуантанамо базасидаги қамоқхонани 520 асир тарк этган.

Халқаро майдонда жиддий норозиликларга сабаб бўлиб келаëтган мазкур базада асосан 2001 йилнинг 11 сентябр воқеаларига алоқадорликда гумон қилинаëтган тутқунлар сақланади.

XS
SM
MD
LG