Линклар

ХВЖ Қирғизистонга қарз берадиган бўлди


Қирғизистон халқаро молиявий бўҳрон оқибатларини бартараф этиш учун Халқаро Валюта Жамғармасидан 60 миллион доллар қарз олиш бўйича дастлабки келишувга эришди.

Жамғарма расмийларининг маълум қилишича, ушбу маблағ ташқи омиллар сабабли иқтисодий муаммоларга дуч келган давлатларга фавқулотда ёрдам кўрсатиш дастури доирасида ажратилади.

ХЖВ га кўра, Қирғизистон томони ушбу маблағларни инфляцияни жиловлаш, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва камбағал қатламларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида сарфлаш мажбуриятини олган.

Эндиликда Қирғизистонга қарз ажратиш масаласини Халқаро валюта жамғармасининг бошқарув кенгаши тасдиқлаши лозим.

XS
SM
MD
LG