Линклар

Инқироз автомобил бозорини касод қилмоқда


Дунёнинг етакчи автомобилсозлик компанияларининг даромадлари сўнгги 20 дан кўпроқ вақт давомида кузатилмаган даражада камайди. Бундай пастлаш эса иқтисод истиқболига нисбатан истеъмолчи ишончининг сусайгани ва жаҳон молиявий бўҳрони билан боғлиқ.

Ўтган ой АҚШ даги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи ширкат саналмиш “General Motors” ўз савдосининг 45 фоизга қисқарганини маълум қилди.
Бундай пасайиш тарихда фақат бир марта - иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг кузатилган эди.

Сўнгги ойлар давомида “Chrysler” автомобиллари савдоси 35 фоизга, “Ford” савдоси 30 фоизга, “Тоyota” лар сотилиши эса 23 фоизга камайиб кетди.

Айни пайтда Европа комиссияси евроҳудудининг иқтисодий тушкунлик ёқасига келиб қолганини эълон қилиб, молия бозори қулаши олдини олиш учун биргаликда чоралар кўришга чақирди.

XS
SM
MD
LG