Линклар

Рушдий ва Памук Кундера ҳимоясига чиқди


Замонамизнинг буюк ёзувчилари машҳур чех ёзувчиси Кундера шаънини ҳимоя қилиб чиқди.

Ўтган ой Чехиядаги тарихий тадқиқот институтларидан бири 1950 йилларда Милан Кундеранинг коммунистлар полицияси жосуси бўлгани¸ хусусан Ғарб агенти ҳақида хабар берганини тасдиқловчи полиция қайдномасини чоп этган эди.

Аммо узоқ йиллардан бери Францияда яшаб келаëтган Кундера ўз ҳаëтида бундай воқеа ва бундай ҳамкорлик бўлганини мутлақ инкоқ қилди.

Кундера ҳимоясига чиққан таниқли ёзувчилар орасида Салмон Рушдий ҳамда Нобел мукофоти совриндори Ўрхон Памук ҳам бор.

Машҳур ëзувчилар томонидан имзоланган мазкур петицияда Кундерага қарши илгари сурилган даъволарнинг аксил-коммунистик руҳдаги асарлари билан шуҳрат қозонган чех ëзувчиси шаънини булғашга қаратилгани айтилади.

XS
SM
MD
LG