Линклар

Туркманистон пахта майдонларини қисқартирмоқчи


Туркманистон президенти Қурбонғули Бердимуҳаммедов жойлардаги реал шароитларни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги заҳиравий имкониятлардан самаралироқ фойдаланиш зарурлигини билдирди.

- Ҳатто Тошҳовуз вилоятининг шимолий этрапларида (туманларида – таҳр.) ҳам биз йил сайин пахта экамиз, ваҳоланки, бу ҳудуднинг об-ҳавоси пахта етиштириш учун мутлақо тўғри келмайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, бу ерда дон экинлари етиштириш маъқулроқ, - деди давлат раҳбари 3 ноябрь куни Ашхободда бўлиб ўтган Туркманистон Вазирлар маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида.

Болқон вилояти пахта етиштириш учун сув билан етарли даражада таъминланмаганини таъкидлаган Турманистон президенти бу вилоятда чорвачиликни ривожлантиришни тавсия қилди ҳамда соҳани ислоҳ қилиш бўйича бош вазир Ақмаммедовга тегишли таклифлар тайёрлашни топширди.

XS
SM
MD
LG