Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:15

Президент Барак Обамa!


Барак Обама
Барак Обама

Дунёдаги етакчи оммавий ахборот воситалари АҚШ даги президентлик сайловида демократ Барак Обаманинг ғалаба қозонгани ҳақида эълон қилди.

Экзит-пол натижаларига кўра, Барак Обама ўзининг Иллинойс штатида, шунингдек, энг муҳим ҳисобланган Оҳайо ҳамда Пенсильванияда, Виржиния ва Калифорния штатларида ғалаба қозонган.

Дастлабки натижаларга кўра, Обама Оқ уйни забт этиш учун керагидан ортиқ - сайлов вакилларининг 270 дан зиёд овозини қозонди.

47 ёшли Барак Обама АҚШ тарихидаги биринчи афро-америкалик президент сифатида 2009 йил 20 январ куни қасамёдга келтирилади.

Президентлик сайловида Обамага рақиблик қилган Жон МакКейн ўз мағлубиятини тан олиб, Барак Обамани тарихий ғалаба билан қутлади.

"Мамлакатимиз бошидан кечираётган оғир дамларда Барак Обама доимо менинг ёрдамимга таяниши мумкин", - деди Жон МакКейн.

Ҳозирга қадар аксарият штатларда сайлов участкалари ёпилди.

Жорий президентлик сайловида америкаликлар сайловда иштирок этиш бўйича мисли кўрилмаган иштиёқ намойиш этдилар. Хабарларга кўра, мамлакатнинг айрим сайлов участкаларида сайловчилар овоз бериш учун 3 соатлаб навбат кутишган.

Америкаликлар сенатнинг 35 ўрнига ва конгресснинг барча 435 ўрнига номзодлар учун ҳам овоз берди. Бу жабҳада ҳам демократ номзодларнинг устунлиги яққол кўзга ташланаяпти.
XS
SM
MD
LG