Линклар

Покистон Саудия Арабистонидан ёрдам сўрамоқчи


Покистон президенти Осиф Али Зардорий 4 ноябр куни Саудия Арабистонига сафар қилади.

Бу ерда Зардорий Саудия Арабистони етакчилари билан учрашиб, глобал молия тизимидаги бўҳрон сабаб жиддий иқтисодий қийнчиликларга дуч келаётган Покистонга молиявий ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилади.

Бундан ташқари Зардорийнинг Саудия ҳукуматидан келаси икки йил давомида Покистонга экспорт қилинадиган нефт маҳсулотлари учун тўловларни кечиктиришни сўраши ҳам кутилмоқда.

Айни пайтда расмий Исломобод молиявий ёрдам кўрсатиш масаласида ХВЖ билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG