Линклар

Россияда ирқчилик кучаймоқда


2008 йил давомида Россияда миллий нафрат асосида содир этилган ҳужумларда юздан зиёд фуқаро нобуд бўлди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси раҳбари Александр Бродга кўра, январь ойидан бошлаб Россия ҳудудида славян бўлмаган фуқароларга камида 254 маротаба ҳужум қилинган. Оқибатда 113 киши нобуд бўлиб, 340дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидича, энг кўп ҳужумлар Москва, Санкт Петербург, Воронеж ва Свердловск вилоятларида содир этилган.

Кўп ҳолларда марказий осиëликлар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари тақирбошлар қурбонига айланмоқда.
XS
SM
MD
LG