Линклар

logo-print

Бағдод референдум ўтказиш ниятида


Ироқ вице-президенти Тариқ ал-Ҳошимий АҚШ қўшинларининг Ироқда қилишига имкон берувчи шартнома халқ референдумига қўйилиши лозимлигини таъкидламоқда.

Тариқ ал-Ҳошимийга кўра, мазкур келишув тақдири Ироқ халқи иштирокисиз ҳал этилмаслиги лозим.

Вашингтон ва Бағдод бир неча ой давомида 2008 йилдан сўнг АҚШ қўшинларининг Ироқда қолишига ҳуқуқий асос берувчи хавфсизлик шартномаси борасида музокаралар ўтказиб келмоқда.

Шартноманинг сўнгги лойиҳасида 2009 йилнинг июл ойига қадар АҚШ ҳарбийларининг Ироқ шаҳарларини, 2011 йилга бориб эса умуман Ироқ ҳудудларини тарк этиш шарт қилиб қўйилган.

XS
SM
MD
LG