Линклар

АҚШ ўз янги президентини сайламоқда


АҚШ президентлиги учун икки номзод демократ Барак Обама ва республикачи Жон Маккейн ўзаро кураш олиб бормоқда.

Ғалаба қозониш учун номзодлардан бири АҚШ даги 538 сайловчилар коллегиясининг камида 270 овозини қозониши керак.

Нью Хемпшир штатининг икки шаҳри фуқаролари биринчилардан бўлиб номзодлар учун овоз бериб бўлди ва демократ Барак Обаманинг 15 овоз билан ўз рақибидан ғолиб бўлгани эълон қилинди.

АҚШдаги барча ижтимоий сўров натижаларига кўра, президентлик пойгасида Барак Обама рақиби Жон Маккейндан устунликни ҳануз сақлаб келмоқда.

Айни пайтда 30 штатдаги 29 миллиондан зиёд фуқаронинг олдиндан овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиб, сайловда иштирок этиб бўлгани хабар қилинмоқда.

Бугунги сайловларда фуқаролар Намояндалар палатасининг барча 435 аъзоси ҳамда 100 ўринли Сенатнинг 35 аъзосини ҳам сайламоқдалар.

Демократларнинг бугунги сайловларда ҳам Конгресс иккала палатасидаги кўпчилик мақомини сақлаб қолишлари кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG