Линклар

logo-print

Петреус Афғонистонга борди


АҚШ Марказий қўмондонлиги янги раҳбари генерал Девид Петреус Афғонистонга сафар қилди.

Генерал Петреус Кобулда Афғонистон ҳукумати расмийлари билан учрашиб, терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилмоқда.

Афғонистонга келишдан аввал АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Исломободда Покистон ҳукумати расмийлари билан учрашди.

Ушбу учрашувлардан бирида Покистон мудофаа вазири Чаудри Аҳмад Муҳтор АҚШнинг Покистон ҳудудидаги янги ҳаво зарбалари зўравонликлар кенгайиши ҳамда терроризмни бартараф этишга қаратилган уринишларга салбий таъсир этишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG