Линклар

АҚШ президентлик сайловида Барак Обама ғалаба қозонди


Экзит-пол натижаларига таяниб, дунёдаги етакчи оммавий ахборот воситалари АҚШ даги президентлик сайловида демократ Барак Обаманинг ғалаба қозонгани ҳақида эълон қилди.

Экзит-пол натижаларига кўра, Барак Обама ўзининг Иллинойс штатида шунингдек энг муҳим ҳисобланган Огайо ҳамда Пенсильванияда, Виржиния ва Калифорния штатларида ғалаба қозонган.

Дастлабки натижаларга кўра, Обама Оқ уйни забт этиш учун керагидан ортиқ - сайлов вакилларининг 270 дан зиёд овозини қозонди.

47 ёшли Барак Обама АҚШ тарихидаги биринчи афро-америкалик президент сифатида 2009 йил 20 январ куни қасамёдга келтирилади.

Ҳозирга қадар аксарият штатларда сайлов участкалари ёпилди.
XS
SM
MD
LG