Линклар

logo-print

Маккейн ўз мағлубиятини тан олди


АҚШ президентлигига номзод, республикачи Жон Маккейн бўлиб ўтган президентлик сайловларида демократ номзод Барак Обамадан мағлуб бўлганини тан олди.

Жаҳондаги йирик телеканаллар орқали намойиш этилган баёнот чоғида Ж. Маккейн ўз рақиби Б. Обамани ғалаба билан қутлади ва ўз тарафдорларига қўллов учун миннатдорчилик билдирди.

Сайловнинг дастлабки натижаларга оид сўнгги маълумотларга мувофиқ, Обама сайловчилар коллегиясининг 338 овозини йиғишга, Маккейн эса 155 овоз йиғишга муваффақ бўлолган. Президент бўлиб сайланиш учун эса 270 овоз кифоя қилади.
XS
SM
MD
LG