Линклар

logo-print

Аҳоли сони 27,4 миллионга етди


Ўзбекистондаги аҳоли сони, 2008 йилнинг 1 октябригача бўлган ҳисоб-китобларга мувофиқ, 355,5 минг кишига кўпайиб, 27,4 миллион кишини ташкил қилди. Бу ҳақда ўзбек расмий матбуоти хабар қилди.

Статистика бўйича давлат қўмитаси маълумотларига кўра, январ-сентябр ойлари оралиғида туғилганлар сони 484,4 минг кишини ташкил қилди, бу эса ўтган йилдаги кўрсаткичга қараганда 6,6 фоизга кўпдир.

Фарғона ва Хоразм вилоятларидан ташқари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида туғилиш даражаси ўсган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2008 йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида бир ёшга тўлмаган 6100 бола ўлган. Болалар ўлими кўрсаткичи¸ давлат статистикасига кўра¸ 2007 йилдагига қараганда камайган.

XS
SM
MD
LG