Линклар

Медведев президентлик муддатини узайтирмоқчи


Россия президенти Дмитрий Медведев президентлик ваколати муддатини тўрт йилдан олти йилга узайтиришни таклиф қилди.

Бу ҳақда Медведев илк бора Россия фуқароларига қилган мурожаати чоғида маълум қилди. Шунингдек, Кремл раҳбари Давлат думаси ваколатини ҳам беш йилга узайтиришни таклиф қилди.

Бундан ташқари Дмитрий Медведев ўз нутқида АҚШ сиёсатини кескин танқид қилди.

Россия президентига кўра, Москва ва Тбилиси ўртасида август ойида бўлиб ўтган ҳарбий можаро АҚШ маъмуриятининг худбинларча юритган сиёсати маҳсулидир.

Шунингдек, Медведев АҚШ ҳукуматининг ўз манфаатларини ҳамма нарсадан афзал қўйиши глобал молия тизимининг инқирозга юз тутишига сабаб бўлганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG