Линклар

Обамага табриклар


Хорижий давлатлар ва ҳукуматлари етакчилари АҚШ президенти этиб сайланган Барак Обамани ғалаба билан табрикламоқдалар.

Россия президенти Дмитрий Медведев ўз халқига қилган илк мурожаатида Барак Обаманинг янги маъмурияти Москва билан алоқаларни яхшилаш сиёсатини танлашига ишонч билдирди.

Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррузо Обама ғалабасини олқишлаб, ЕИ ва АҚШ муносабатларида янги саҳифа очилишига умид билдирди.

Франция президенти Николя Саркози, Хитой президенти Ху Цзинтао, Афғонистон президенти Ҳомид Карзай ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос биринчилардан бўлиб Барак Обамани АҚШнинг 44чи президенти этиб сайлангани билан табрикладилар.

Ҳомид Карзай АҚШнинг янги президенти Афғонистонга тинчлик ва барқарорлик келтиришига умид билдирди.

Айни пайтда¸ Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий Барак Обама президент этиб сайлангандан кейин ҳам АҚШнинг Ироққа нисбатан сиёсатида тез фурсатда ўзгаришлар рўй беришини кутмаётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG