Линклар

Россия Осиëни огоҳлантирди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий Москва ракета ҳужумидан мудофаа тизимларининг Осиё бўйлаб жойлаштирилишини яқиндан назорат қилаётганини маълум қилди.

Сергей Лавров алоҳида бир давлатни тилга олмаган бўлсада, унинг бугунги баёноти Япония АҚШ билан биргаликда ўз баллистик ракета мудофаа тизимини такомиллаштираётган пайтга тўғри келди.

Россия ташқи ишлар вазири баёноти дипломатлар ва тадбиркорларнинг Токиодаги учрашуви чоғида янгради.

Россия АҚШнинг Марказий Европа, жумладан, Чехия ва Польша ҳудудида ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасига кескин қаршилик қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG