Линклар

Москвада яна бир ўзбек ўлдирилди


Москва ғарбида икки ўзбек тақирбошлар томонидан чавақланди, улардан бири воқеа жойида нобуд бўлди.

“Интрефакс” ахборот агентлигига кўра, 4 ноябр куни бир гуруҳ ўсмирлар пойтахтнинг Иван Франко кўчасида ўзбекистонлик қоровул йигитга ҳужум қилган. Етказилаган оғир тан жароҳати оқибатида Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида нобуд бўлган.

Ҳеч қанча вақт ўтмай худди шу гуруҳ Екатерина Буданова кўчасида яна бир ўзбекка ташланган. Хабарларга кўра, Ўзбекистоннинг бу фуқароси оғир аҳволда маҳаллий шифохоналардан бирига ётқизилган.

Ҳозирча Ўзбекистон фуқароларининг исми-шарифи ошкор қилинмади.

Пойтахт милицияси мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қочишга улгурган тақирбошларга қидирув эълон қилинганини билдирди.


XS
SM
MD
LG