Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:37

Ўзбек фаоллари президент Обамадан нима кутмоқда?


"Дунëни барбод қилаëтганлар¸ биз сизни мағлуб қиламиз"¸ дея жаҳон диктаторларига мужда йўллади АҚШ нинг янги сайланган президенти 4 ноябр куни.
"Дунëни барбод қилаëтганлар¸ биз сизни мағлуб қиламиз"¸ дея жаҳон диктаторларига мужда йўллади АҚШ нинг янги сайланган президенти 4 ноябр куни.

5 ноябр куни бутун дунë оғзидаги асосий мавзу АҚШ президентлик сайловида Барак Обаманинг ғалаба қозонгани бўлди. Бу воқеага ўзбекистонлик сиëсат ва ҳуқуқ фаоллари ҳам муносабат билдирдилар.

Рафиқжон Ғаниев¸ «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли :

-
Буни, албатта, дунëдаги демократиянинг ютуғи десак бўлади. Чунки Америка давлатида яқинларгача қора танлиларнинг ҳуқуқлари жуда ҳам қаттиқ камситилган. Энди нима дейиш мумкин? Фақат хурсанд бўлиш мумкин, холос. Ўзбекистонни оладиган бўлсак, бошқа миллатни қўйиб турайлик, ўзимизнинг миллатимизнинг етук ва мухолиф фикрловчи одамларига йўл йўқ-ку. Ўзбекистонда Каримов ва ҳозирги ҳукумат турар экан, бошқа бир одамнинг президент бўлишини ўйлаш ҳам хомхаëл бўлади. Америкадаги демократларнинг ютуғи барибир бутун дунëдаги сиëсатга таъсир қилади.

Муҳаммад Солиҳ ¸ Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси лидери:

-
Обаманинг ғалабаси кутилаëтган воқеа эди ва бу юз берди. Бу ерда бирор-бир сюрприз йўқ. Фақат бу янги президентнинг Ўрта Осиë сиëсати қандай бўлади, буни албатта вақт кўрсатади. Бизга қизиқ тарафи, Американинг янги президенти Ўзбекистонга нисбатан бундан олдинги ҳукуматининг қилган хатоларини қиладими ëки йўқми?! Маълумки, Жорж Буш ҳукумати Ўзбекистонга нисбатан юритган сиëсатида асосан Каримов режимини иттифоқдош сифатида кўрди ва террорга қарши курашиш учун биз учун долзарб бўлган, биз учун муҳим бўлган масалаларни орқа планга қўйди, Американинг террорга қарши кураши учун Каримов қўлланди. Бу демократ лидердан умидимиз шуки, у ўзлари доим шиор қилиб кўтариб олган демократия ва инсон ҳуқуқлари каби тамойилларини биринчи планга чиқаради. Бу тамойилларнинг ҳақиқатан Америка халқи учун муҳим эканлигини ўзининг сиëсатида агар кўрсатса, ўзининг ташқи сиëсатида буни намоëн қилса, бунинг таъсири бутун дунë¸ шу жумладан Ўзбекистон учун ҳам яхши бўлади деб умид қилаяпмиз.

Тошпўлат Йўлдошев¸собиқ дипломат, мустақил сиëсатшунос:

-
Биринчи хаëлимга келган нарса америкаликларнинг хаëлларида, фикрларида тубдан ўзгариш юз бергани¸ яъни Обаманинг қора танлик эканига қарашмади. Унинг ютуғи туб демократик ўзгаришлар қилишга, Американи стратегик куч ишлатиш сиëсатидан четлатишга, Американинг халқаро миқëсда обрўсини кўтаришга, Американи янгидан дунëга ҳурмат-эътиборини ўрнига қўйган ҳолда жамиятнинг эътиборини қаратишга қаратилган сиëсатида деб биламан. Америкаликларнинг бу танловини жуда қаттиқ қўллаб-қувватлайман. Бу нарса умуман халқаро майдонда катта бир ўзгаришларга олиб келиши мумкин деб кутаман. Мен ўйлайманки, Барак Обама ҳукумати Ўзбекистонга нисбатан жуда бир эҳтиëткорлик билан иш кўради. Жорж Бушга ўхшаб, билар-билмас қўллаб-қувватлашлар ва Ўзбекистонга катта лавозимли амалдорларни юборишмайди деб ўйлайман.

Ëдгор Обид¸ диссидент шоир:

-
Бу Америка тарафда биринчи катта воқеа. Айтиш мумкинки, Обама катта тўсиқни ëриб ўтди. Чунки ҳатто яқинларгача ирқий камситиш таъқиқланган бўлса ҳам, аслида у давом этиб келаëтган эди. Мана бу жуда катта ғалаба бўлди. Бу фақат Америка учун эмас. Бундан ташқари мен умид қиламанки, Обама ҳозир Америка президенти сифатида умуман Америка сиëсатининг йўналишини бошқаришга киришади ва у яхши йўналишлар топишга ҳаракат қилса керак. Ҳар ҳолда Америка сиëсатига янгилик олиб кириши мумкин деб ўйлайман. Чунки ўзининг гапларида, ҳаракатларида ҳам шу мақсадларни билдираëтган пайтларда “Албатта биз янгиланиш йўлидан боришимиз керак” деган даъволари бор. Менимча, бу ижобий. Бу бизнинг мухолифат учун янгилик олиб келади деб ўйламайман. Лекин умумий ҳолатда қандайдир янгиликлар кутиш мумкин.
XS
SM
MD
LG