Линклар

logo-print

Ўзбекистон қирғиз амалдорини йўлтўсарликда айблади


“Регнум” ахборот агентлигининг Фарғона вилоятига қарашли Олтиариқ туман суди раиси Зафаржон Омоновга таянган ҳолда хабар қилишича, қирғизистонлик юқори лавозимли амалдор Сўх анклавини Ўзбекистон билан боғлаб турувчи йўлини тўсиб қўйиш билан таҳдид қилган.

Омоновга кўра, автойўлни ёпиб қўймоқчи бўлган амалдор ҚР Боткен вилоятининг губернатор ўринбосари бўлиб ишлайди. Қирғиз амалдори гўё ўзбек судидан қирғизистонлик икки фуқаро фойдасига ҳукм чиқаришни талаб қилган.

Айтилишича¸бу фуқаролар Ўзбекистон чегарасидан декларация қилинмаган 970 минг ўзбек сўмини олиб ўтмоқчи бўлган пайтда божхоначилар томонидан ушланган. Мазкур ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган маҳкамада улардан топилган валюта мусодара этилган ҳамда жарима ундирилган.

Бироқ Боткен вилоят маъмурияти матбуот котиби Мамажан Бердишев “Озодлик” радиосига ўзбек судьяси тарқатган маълумотнинг нотўғрилиги ҳамда Зафар Омоновга ҳақиқатга мувофиқ келадиган маълумот тарқатиш талаби билан мурожаатнома йўлланганини билдирди.
XS
SM
MD
LG