Линклар

Қирғизистон БМТ дан ëрдам сўради


Қирғизистон чиқиндихоналари бутун Марказий Осиё минтақасини радиоактив заҳарланиш хавфи остида қолдирмоқда.

Бу ҳақда республика бош вазири Игорь Чудинов БМТ Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиёдаги минтақавий маркази раҳбари Мирослав Енча билан учрашув чоғида билдирди.

Чудиновнинг таъкидлашича, Қирғизистон чиқиндихоналарни мониторинг ва рекультивация қилиш бўйича мунтазам иш олиб бормоқда, лекин муаммони ҳал қилиш катта молиявий харажатларни талаб қилади.

Шу муносабат билан Қирғизистон бош вазири мамлакат ҳудудида жойлашган хавфли радиоактив чиқиндилар кўмилган жойлар билан боғлиқ муаммони ҳал қилишда БМТ Маркази қўлловига умид қилаётганини билдирди.

Ўз навбатида, жаноб Енча чиқиндихоналар масаласи БМТнинг диққат марказида турганини қайд этди.
XS
SM
MD
LG