Линклар

logo-print

Обама маъмурияти тузила бошланди


АҚШ нинг янги президенти этиб сайланган Барак Обама ўз маъмуриятини шакллантиришга киришди.

4 ноябр куни бўлиб ўтган президентлик сайловида Барак Обама АҚШ сайловчиларининг мутлақ таянчини қозониб Оқ уйнинг биринчи қора танли соҳиби бўлди.

Хабарларга кўра, Обама конгрессмен Рам Эмануелга ўз маъмурияти раҳбарлигини таклиф этган. Обама каби Чикагодан бўлган Рам Эмануел собиқ президент Бил Клинтон маъмуриятида ҳам маслаҳатчи лавозимида хизмат қилган.

АҚШ матбуоти хабарларига кўра¸ Обама тузишга киришган янги маъмуриятдаги асосий лавозимларга Клинтон давридаги кўзга ташланган арбоблар таклиф этилмоқда.

Айни пайтда¸ Барак Обама 20 январдан бошлаб бевосита президентлик вазифасини бажаришга киришгунга қадар мунтазам равишда АҚШ Марказий разведка хизматининг махфий ахборотларини ола бошлайди¸ давлат миқëсидаги муҳим йиғинларда ҳам иштирок этади.

XS
SM
MD
LG