Линклар

logo-print

НАТО Россия мудофаа режасидан ташвишда


НАТО Россиянинг Европа остонасига ракеталарини жойлаштириш режаси борасида жиддий ташвиш билдирди.

Россия Европа давлатлари билан ўралган ўзининг Калининград анклавида қисқа масофага учувчи ракеталарни жойлаштириш ниятида.

Россия президенти Дмитрий Медведев бу чоралар АҚШ нинг Европада ракеталар ҳужумига қарши тизимини жойлаштиришга жавобан кўрилаётганини билдирди.

НАТО матбуот вакили Россиянинг бундай ҳатти-ҳаракати мавжуд халқаро келишувларга тўғри келмаслиги мумкинлигини айтди.

АҚШ Давлат департаментининг матбуот вакили Шон Мак Кормак эса Россиянинг бу қадамини ҳафсалани пир қилувчи қадам деб атади ва яна бир бор АҚШ нинг ракеталар ҳужумидан мудофаа тизими Россияга қарши йўналтирилмаганини таъкидлади.

Россиянинг ушбу режасини Литва ва Чехия раҳбарлари ҳам қоралади.


XS
SM
MD
LG