Линклар

Райс Яқин Шарққа сафар қилмоқда


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Исроил – Фаластин тинчлик музокараларига янги туртки бериш учун Яқин Шарқ давлатлари бўйлаб сафар қилмоқда.

Райс хоним мазкур сафар доирасида Исроил, Фаластин ҳудуди, Иордания ҳамда Мисрга боришни режалаштирган.

Президентлик муддати 77 кундан сўнг тугайдиган Буш маъмуриятининг томонларга жиддий таъсир этиш имконияти анча чекланган.

Шунга қарамасдан бошланган тинчлик музокараларнинг давом этиши айтилмоқда.


XS
SM
MD
LG