Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:13

Туркия нефт қувурида портлаш рўй берди


Туркия шарқида рўй берган берган кучли портлаш оқибатида стратегик аҳамиятга эга Ироқни Туркия портлари билан боғловчи нефть қувири ишдан чиқарилди.

“Анадўли” ахборот агентлигининг ўз исмини ошкор қилишни истамаган ҳукумат расмийсига таяниб маълум қилишича, портлашга нефт қувуридаги босимнинг бирданига пасайиб кетгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Айни пайтда¸ нефт қувурининг курдлар истиқомат қилувчи ҳудуддан ўтгани портлашга курд жангариларининг алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳақдаги тахминларга ҳам асос бўлмоқда.

Ўтмишда курд жангарилари бир неча бор Ироқни Туркия билан боғловчи нефт қувурларини нишонга олган эди.

Ҳозирда портлаш оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG