Линклар

Канада ўз режасига содиқ қолади


Канада 2011 йилга қадар ўз қўшинларини Афғонистондан чиқариш режасига содиқ қолажагини таъкидламоқда.

Канада ташқи ишлар вазири Ловренс Канон АҚШнинг янги сайланган президенти канадалик ҳарбийларнинг Афғонистонда узоқроқ муддатга қолишини сўраган тақдирда ҳам Канада ҳукумати ўз режасидан воз кечмаслигини билдирди.

Ҳозирда Канаданинг икки ярим минг ҳарбийси Афғонистондаги халқаро кучлар сафида хизмат қилмоқда.

4 ноябр куни АҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонган Барак Обама сайловлар олдидан ўзи маъмурият тепасига келса бор диққат- эътиборини Афғонистондаги террорчиликка қарши курашга қаратажагини ваъда қилган эди.

XS
SM
MD
LG