Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:53

Барак Обама ўз маъмуриятини тузишга киришди


Янги президент Обама олдида миллионларга берилган ваъдани уддалашдек оғир вазифа турибди.
Янги президент Обама олдида миллионларга берилган ваъдани уддалашдек оғир вазифа турибди.

АҚШ президентлигига янги сайланган Барак Обама учун тарихий ғалабанинг эртасигаëқ Американи ўзи ваъда қилган ëруғ манзилларга етакловчи кадрларни танлашдек оғир яна бир тарихий давр бошланди.

АҚШ президенти этиб сайланганидан саноқли соатлар ўтиб Барак Обама ўз маъмуриятига етакчилик қилишни демократик партия аъзоси ва узоқ йиллик дўсти Раҳм Эмануэлга таклиф қилди ва бу таклифи қабул қилинди.

Сиёсий фаолиятини Обама каби Чикаго шаҳрида бошлаган 48 яшар Эмануэл собиқ президент Билл Клинтон маъмуриятида ишлаб¸ катта тажриба орттирган давлат хизматчиларидан ҳисобланади. Айтилишича¸ демократларнинг 2006 йилги сайловларда Конгрессдаги аксар ўринларни қайта эгаллашида Эмануэл муҳим рол ўйнаган.

Обама президент сифатида қасамёдга келтириладиган 20 январга қадар ҳукуматдаги яна бир муҳим ўрин, Молия вазири лавозимига муносиб номзодни тайинлаш ҳаракатида.

Бу лавозимга Клинтон президентлиги даврида Молия вазири бўлиб ишлаган, ҳозирда Ҳарвард университети профессори Лоренс-Саммерснинг тайинланиши тахмин қилинмоқда.

Айни пайтда АҚШ янги президентининг мамлакатдаги яна икки муҳим тизим - Мудофаа вазири ва Ички хавфсизлик вазири лавозимини кимга таклиф қилиши жамоатчилик орасида қизиқиш уйғотаëтган бўлса-да¸ ҳозирча лавозимга номзодларнинг ким экани ошкор этилмади.

АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, адмирал Майк Маллен 5 ноябр куни Вашингтонда қилган чиқишида, Мудофаа вазирлиги раҳбарлигига кимнинг келиши келаси 70 кун давомида кўриб чиқилишини айтди:

- Бу масалада қатор саволлар пайдо бўлади ва янги маъмурият келаси 70 кун давомида уларга жавоб топиш учун анча вақт сарфлашига тўғри келади. Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда қуролли кучларнинг битта Бош қўмондони бор. Биз унга хизмат қиляпмиз ва бундай кейин ҳам унга хизмат қиламиз, деди Адмирал Майк Маллен ҳарбийларнинг президент буйруғига бўйсунишига ишорат қилиб.

Барак Обама қасамëд маросимига қадар Давлат котиби, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат вазири лавозимларига ҳам тажрибали мутахассисларни тайинлашни режалаган.

Таҳлилчиларга кўра¸ янги маъмуриятни шакллантириш жараëнида Барак Обама мураккаб дилеммага дуч келмоқда. Бир томондан у¸ АҚШ каби давлатни иқтисодий¸ молиявий ва хавфсизлик йўналишида бошқаришга лойиқ ва тайëр тажрибали кадрларга муҳтож ва шу боис ўз диққатини асосан Клинтон даврида хизмат қилган арбобларга қаратмоқда.

Айни пайтда Обама қарийб икки йилликсайловолди жараëнида Вашингтон сиëсати жиддий ўзгаришга¸ янгича фикрловчи одамларга муҳтож эканини таъкидлаб келди ва ўз маъмурияти айнан оддий халқ учун манфаатли ўзгаришларни бошлашини ваъда қилди. Клинтон давридаги вазирларни қайта лавозимларга тайинлаш¸ бу ваъдага соя солишини яхши англаганидан Обама¸ Америка матбуотининг ëзишича¸ ҳозирда ўз маъмуриятида тажрибали ва янги кадрлар ўртасида мувозанат яратишга уринмоқда.

Бундан ташқари¸ сайловолди кампанияси давомида Обама мамлакат янги маъмурияти олдида турган иқтисодий ва молиявий таназзулни тўхтатиш¸ Ироқ¸ Афғонистон ва Покистонда бораëтган аксил-террор урушида ғалабага эришиш каби ўта муҳим стратегик масалаларда рақиб республикачилар билан ҳамкорликда иш юритишга ҳам ваъда бериб келди.

Айни пайтда¸ президентлик сайловида Обама мағлуб қилган сенатор Жон Маккейн ҳам АҚШ миллий манфаатлари йўлида янги президент маъмурияти билан ҳамкорликда ишлашга ҳозирлигини билдирди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда АҚШ Сенати қошидаги қуролли кучлар қўмитаси етакчиларидан бўлган сенатор Маккейнни Ироқ билан боғлиқ муаммоларга ечим излаш жараëнига қай усулда жалб этиш масаласи муҳокама этилмоқда.
XS
SM
MD
LG