Линклар

Яқин Шарқ тинчлик келишуви ҳам Обамага қолди


АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Жорж Буш президентликдан кетгунга қадар Исроил ва Фаластин ўзаро тинчлик шартномасига эриша олмаслигини тан олди.

Бу ҳақда Кондолиза Райс Исроил сафари чоғида маълум қилди. Исроилдан сўнг АҚШ Давлат котиби Фаластин, Иордания ҳамда Мисрга боришни режалаштирган.

Ўтган йили АҚШнинг Мэриленд штатида Исроил ва Фаластин етакчилари учрашувидан сўнг, Жорж Буш ўз президентлик ваколати тугагунга қадар бу икки давлат ўртасида тинчлик шартномаси имзоланишига ҳисса қўшишга ваъда қилган эди.

Жорий ҳафтада президент Маҳмуд Аббос ҳам Исроил ва Фаластин ҳукуматлари расмий Вашингтон режасига мувофиқ жорий йил якунига қадар ўзаро тинчлик шартномасига эриша ололмаслигини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG