Линклар

logo-print

Ўзбекистон газ экспортини оширмоқчи


Ўзбекистон табиий газ экспортини 17 миллиард куб метрдан 25 миллиард куб метрга оширади, дея қайд этди президент Ислом Каримов. Бу ҳақда UzReport сайти хабар қилади.

Ислом Каримов ҳозирча республика табиий газни “Ўрта Осиё-Марказ” қувури орқалигина четга етказиб бераётганини айтаркан, эндиликда мамлакатнинг газ экспорти билан боғлиқ янги лойиҳаларга қизиқаётганини қўшимча қилди.

“Гап Европа энергетика хавфсизлиги билан боғлиқ янги лойиҳалар хусусида, яъни Марказий Осиё газини Европа ўлкаларига етказиб бериш ҳақида кетмоқда. Бу масалаларни Ўзбекистон ҳозирги пайтгача қарийб кўриб чиқмаган эди. Бу масалалар бизга қўшни бўлган бошқа мамлакатлар томонидан кўриб чиқилган¸ холос”, - дея ўз сўзига аниқлик киритди президент Каримов.

XS
SM
MD
LG