Линклар

logo-print

Муҳожирлар Россия иқтисодини ривожлантирмоқда


МДҲ мамлакатларидан келган меҳнат муҳожирлари Россия иқтисодий ривожланишига сезиларли ҳисса қўшаяптилар, бу ҳисса мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 6-8 фоизини ташкил қилади.

Бу ҳақда Россия Федерал муҳожирлик хизмати директор ўринбосари Анатолий Кузнецов “Интерфакс”га билдирган.

Айни пайтда, муҳожирлик хизмати Россияга фақат малакали меҳнат муҳожирларини жалб қилиш ташаббуси билан чиқмоқда.


Кузнецов Россияга жиноят содир этадиган эмас, балки қонуний асосда ишлаш учун келаётган маданиятли ва малакали ишчилар оқимини рағбатлантириш лозимлигини қайд этди.

XS
SM
MD
LG