Линклар

Президент Обама матбуот анжумани ўтказади


АҚШ президентлигига сайланган Барак Обама бугун иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари билан учрашади ва илк бор журналистлар саволларига жавоб беради.

Барак Обама сайланишидан бир кун ўтиб ўз маъмуриятини шакллантиришга киришди. Обама Оқ уй маъмурияти бошлиғи лавозимини конгрессмен Рам Эмануелга таклиф этди ва Эмануел бу таклифини қабул қилди.

Барак Обама собиқ президент Бил Клинтон маъмуриятида маслаҳатчи бўлиб ишлаган Рам Эмануелни ҳар қандай ишни уддалай оладиган одам сифатида таърифлади.

Ҳозирда АҚШ оммавий ахборот воситалари янги президентнинг энг муҳим молия, мудофаа ва соғлиқни сақлаш вазирликларини бошқариш кимга таклиф этиши борасида турли тахминларни илгари сурмоқда.

Бугунги матбуот анжумани давомида Барак Обаманинг бу саволларга аниқ жавоб бериши кутилмоқда.

Душанба куни Обама Вашингтонга сафар қилиб¸ амалдаги президент Буш билан асосий масалалар хусусида фикр алмашади.

Учрашув давомида асосий эътиборнинг халқаро иқтисодий бўҳрон ҳамда Ироқдаги уруш масалаларига қаратилиши билдирилди.


XS
SM
MD
LG