Линклар

logo-print

Эрон президенти Обамага қутлов йўллади


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод президент этиб сайланганлиги муносабати билан Барак Обамага табрик мактуби йўллади.

Эроннинг расмий “ИРНА” ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган мактубда шундай сўзлар бор:

“Умидим шуки, сиз давлат хизматингиздан унумли фойланиб, халқ манфаатлари ва адолатни очкўз, худбин ва ярамас озчилик талабларидан устун қўйиб¸ тарихда яхши ном қолдирасиз”.

Сайловолди кампанияси давомида Барак Обама ядровий дастур борасидаги кескин зиддиятни ҳал этиш мақсадида Эрон билан бевосита музокаралар бошлаш лозимлигини айтиб келди.

Икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар 1979 йилги Эрон ислом инқилобидан буён тўхтатиб қўйилган.

АҚШ Эронни ядровий қурол яратиш дастурлари устида ишлаётганликда айбласа, Эрон томони ўз ядровий дастурларининг тинч мақсадларга йўналтирилганини таъкидлаб келади.

XS
SM
MD
LG