Линклар

logo-print

Тоғли Қорабоғ можароси ҳал этилиши мумкин


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги Тоғли Қорабоғ можаросининг ҳал этилишига ишонч билдирди.

Ушбу можарони ҳал этиш устида иш олиб бораётган ЕХҲТ Минск гуруҳи аъзолари Австрия пойтахти Венада учрашиб, Арманистон ва Озарбойжон президентлари томонидан имзоланилган Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этиш жараёнини тезлаштириш ҳақдаги декларацияни муҳокама этди.

Гуруҳ таркибига кирган АҚШ давлат котиби ўринбосарининг ёрдамчиси Мэтью Бриза можарони тугатиш жараёнида илгари силжиш борлигини қайд этди.

"Ереван, Боку ва Тоғли Қорабоғдаги музокарадошларимиз бир нарсани айтишмоқда. Уларга кўра, асосий принциплар бўйича келишувга эришиш йўлида жиддий прогресс учун имконият даричаси пайдо бўлган”- деди Мэтью Бриза.


XS
SM
MD
LG