Линклар

АҚШ яна Покистон ҳудудига ҳужум уюштирди


Покистон шимол-ғарбида АҚШ ҳарбийлари томонидан амалга оширилгани айтилаётган ҳаво зарбаларида ўнга яқин фуқаро нобуд бўлди.

Покистон хавфсизлик хизмати расмийларига кўра, АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолётлари Афғонистонга яқин бўлган ҳудудларни ўққа тутган. Оқибатда ўнга яқин жангари нобуд бўлган.

АҚШ қўшинлари айрим ҳоллардагина тан олаëтган бу каби ҳаво зарбалари эса Вашингтон - Исломобод муносабатларининг кескинлашувига сабаб бўлмоқда.

АҚШ томони Афғонистондаги хавфсизлик вазияти ëмонлашаëтгани боис Покистон ҳудудида жангариларга қарши амалиётлар ўтказишга мажбур бўлаётганини билдирса, Покистон томони АҚШнинг бу ҳаракатлари терроризмга қарши кураш уринишларига путур етказаётганини таъкидламоқда.


XS
SM
MD
LG