Линклар

Фонд биржалари пастлашда давом этмоқда


Жаҳон фонд биржаларидаги кўрсаткичлар пасайишда давом этмоқда.

Япония фонд биржасининг асосий Nikkei индекси 7 ноябр кунги савдоларда етти фоизга тушиб кетди.

Ҳонг-конг, Сингапур ва Австралия биржалари котировкалари ҳам бугунги савдоларда яна пастга шўнғиди.

Айни пайтда¸ нефт нархи бир оз қимматлади. Хабарларга кўра, бугунги савдоларда бир барелл нефт нархи 61 доллар 30 центни ташкил қилган.

Пайшанба кунги савдоларда нефт тўрт ярим долларга арзонлаган эди. Ўша кунги савдоларда АҚШ фонд биржасининг Dow Jones индекси ҳам беш фоизга тушиб кетган эди.




XS
SM
MD
LG