Линклар

Райс Яқин Шарқда музокара ўтказмоқда


Яқин Шарқ бўйлаб сафарини давом эттираётган АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райснинг Ғарбий соҳилда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашиши кутилмоқда.

Фаластин-Исроил тинчлик музокараларини давом эттириш истиқболлари ушбу учрашувнинг диққат марказида бўлади.

Пайшанба куни Исроил ҳукумати расмийлари билан музокаралар ўтказган Кондолиза Райс Фаластин ва Исроил расмий Вашингтон режасига мувофиқ жорий йил якунига қадар ўзаро тинчлик шартномасига эриша ололмаслигини тан олган эди.

Кондолиза Райс Яқин Шарқ сафари доирасида Иордания ва Мисрга боришни ҳам режалаштирган.

Бу ерда АҚШ Давлат котиби Яқин Шарқ тинчлик музокараларига воситачилик қилаëтган тўртлик - АҚШ, ЕИ, БМТ ва Россия вакиллари билан учрашади.


XS
SM
MD
LG