Линклар

logo-print

ЕИ Вашингтон саммитига ҳозирланмоқда


Келаси ҳафта Вашингтонда глобал молия тизимидаги инқироздан чиқиш йўл-йўриқларига бағишланган олий даражали учрашув иш бошлайди.

Мазкур саммитга ҳозирлик кўриш мақсадида ЕИга аъзо 27 давлат раҳбари 7 ноябр куни Брюсселга тўпландилар.

15 ноябр кунга режалаштирилган саммитга АҚШ президенти Жорж Буш мезбонлик қилади. Ушбу саммитда жаҳондаги иқтисоди ривожланган 20 давлат раҳбари иштирок этади.

ЕИ етакчилари бугунги учрашувда глобал молия тизимини ислоҳ қилишга оид ягона ёндашув ишлаб чиқиш ҳақидаги Франция таклифини муҳокама қиладилар.

ЕИга раислик қилаётган Франция иқтисодий бўҳронни бартараф этишда Халқаро валюта жамғармаси ролини оширишни ҳам таклиф қилмоқда.


XS
SM
MD
LG