Линклар

ЕИ Россия мудофаа режасидан ташвишда


ЕИ Россиянинг Калининград вилоятига қисқа масофага учувчи ракета комплекси жойлаштириш режасидан жиддий ташвиш билдирди.

ЕИнинг бу борада эълон қилинган баёнотида айтилишича, бу каби ҳаракатлар Европада хавфсизлик таъминланишига ва ўзаро ишонч муҳитини яратиш уринишларига путур етказади.

НАТО ва АҚШ ҳам Россиянинг мазкур қароридан жиддий ташвиш билдирган эди.

5 ноябр куни Россия халқига қилган мурожаатида президент Дмитрий Медведев АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасига жавобан Калининград вилоятига “Искандар” ракета комплекси жойлаштирилишини маълум қилган эди.


XS
SM
MD
LG